"Барселона" яна бир футболчини сотиб олди
11 янв 2018 11:03
Новости
"Барселона" яна бир футболчини сотиб олди
"Барселона" 12 январь куни жамоанинг янги футболчисини таништиради.
"Палмейрас" ҳимоячиси Йерри Мина эртага "Барселона" футболчиси сифатида эълон қилинади. Маълумотларга кўра, у Каталония клуби билан 4 йиллик шартнома имзолаган. Битимдаги товон пули эса 100 млн. евро. Кўк-анорранглилар колумбиялик футболчи учун 12,3 млн. евро тўлашади.
Аввалига "Барселона" Минани жорий мавсум охирида харид қилмоқчи эди, бироқ клуб воқеалар ривожини тезлаштирди. Бунга ҳимоячи Самуэль Юмтитининг жароҳати ва Хавьер Маскеранонинг клубдаги келажаги ноаниқлиги сабаб бўлди.
Комментарии