"Барселона" "Вильярреал" хавбекини сотиб олишга тайёр
14 июн 2023 00:10
Новости
"Барселона" "Вильярреал" хавбекини сотиб олишга тайёр
"Вильярреал" футболчиси Алекс Баэна "Барселона"га ўтиши мумкин.
"ESPN" хабарига кўра, Каталония клуби скаутлари 21 ёшли футболчини бир мавсум давомида кузатиб борган ва унинг ўйини клубдагиларга маъқул келган. Январь ойида Баэна "Вильярреал" билан шартномани 2028 йилгача узайтирганди ва шу орқали унинг товон пули ҳам ошган.
Шунингдек, "Барселона" айни дамда Илкай Гюндоганни таркибга олиб келиш ишларини давом эттирмоқда. Агарда клубнинг молиявий ҳолати талабга жавоб берса, "Барселона" ёзда иккала ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга тайёр турибди.
Баэна якунланган мавсумда ЛаЛиганинг 35 ўйинида иштирок этиб, 6та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии