"Барселона" учун янги муаммо
29 мар 2023 11:55
Новости
"Барселона" учун янги муаммо
Англиянинг "Болтон" футбол клуби "Унион Адарве" сингари ўтган ёз испаниялик футболчини сотиб олишда "Барселона" баъзи қонунларни бузганлиги бўйича ФИФАга ариза топширди. Ҳар икки клуб "Барса" Маркос Алонсони қўлга киритиши трансфер ва футболчини тарбиялаганлик учун маълум миқдорда суммага ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. ФИФА ҳар икки томон фикр ва иддаоларини тинглаб улгурган ва энди қарор қабул қилади.
Хабарингиз бўлса керак, ФИФАда шундай тизим борки, унга кўра, трансфер суммасидан маълум фоизи ўйинчини 12 ёшлигидан кейинги даврда тарбиялашда иштирок этган клубларга йўналтирилиши зарур. Маркос Алонсо асосан "Реал" академиясида таҳсил олган, лекин у шу билан бирга "Унион Адарве" ҳамда кейинроқ, 19 ёшида, "Болтон" сафида ҳам тўп тепган.
"Болтон" эса "Унион Адарве"дан ўрнак олган ҳолда ФИФАга ариза йўллаган. Алонсо 2010 - 2013 йиллар давомида, ҳали 19га кирмай, айнан инглизлар сафида ҳаракат қилгани туфайли, "Болтон" ўз улушларини талаб қилишмоқда.
ФИФА ҳар икки томон вакиллари келтирган факт ва иддаоларни тинглаб улгурган. Эндиликда ташкилот якуний қарор чиқариши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии