"Барселона" собиқ футболчиси ўз фаолиятини якунлади
29 июл 2021 22:24
Новости
"Барселона" собиқ футболчиси ўз фаолиятини якунлади
Аргентиналик футболчи Макси Лопес фаолиятини якунлади.
"Орзуйимни амалга оширишда ёрдам берганингиз учун барчангиздан миннатдорман. Бу ажойиб саргузашт бўлди", -деб ёзади Макси Лопес.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли Макси Лопес фаолиятини "Ривер Плейт"да бошлаган. "Барса" билан бир марта ЧЛ, икки марта Ла Лига ва Суперкубокни қўлга киритган. Лопес яна "Милан" "Удинезе" "Кротоне" "Сампдория" каби клубларда ўйнаган.
Комментарии