"Барселона" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
21 ноя 2023 13:25
Новости
"Барселона" "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Кўк-анорранглилар" Мартин Субимендига кўз тикди.
Каталониянинг "Барселона" клуби "Реал Сосьедад" таянч ярим ҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома имзоламоқчи, деб хабар берди Sport.es.
Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" келаси ёзда 24 ёшли Субимендини сотиб олишни режалаштирмоқда. Transfermarkt томонидан 40 миллион еврога баҳоланган футболчига Англиянинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Мартин Субименди жорий мавсум "Реал Сосьедад" либосида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии