"Барселона" Рафиньяни сотса, Месси билан шартнома имзолай олади
01 июн 2023 00:05
Новости
"Барселона" Рафиньяни сотса, Месси билан шартнома имзолай олади
Бу ҳақида бразилиялик вингернинг агентларига ҳам маълум қилинди.
Diario Sport нашрининг хабар беришича, агарда "Барселона" Рафиньяни сотишга эришадиган бўлса, клуб Месси билан шартнома имзолашига имконият яралади. Бу фикр бразилиялик вингернинг агентларига ҳам тушунтирилди.
Рафиньянинг сотилиши клуб молиявий аҳволини анча яхшилайди. Шу билан бирга, клуб Ла Лиганинг молиявий фейр-плей қоидаларини ҳам бузмайди. Шу тарзда клуб Месси билан битим имзолай олади.
Манбанинг қўшимча қилишича, бу режани амалга ошириш учун вақт кам. Сабаби, Лионель Месси ўз келажагини тез орада ҳал қилиш ниятида.
Маълумот учун, Рафинья "Барселона"га 2022 йилда келганди. Футболчи ушбу мавсум Ла Лига 35 ўйинида 7 та гол киритишга эришди.
Похожие новости
08:31
Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди 6
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии