"Барселона" қишда Хитой чемпионати футболчисини харид қилмоқчи
20 июл 2017 15:28
Новости
"Барселона" қишда Хитой чемпионати футболчисини харид қилмоқчи
"Барселона" "Гуанжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси Паулиньони харид қилиш учун ҳаракатларни давом эттирмоқда.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби спорт директори Роберт Фернандес бразилиялик футболчини қишда харид қилмоқчи. Айни дамда кўк-анорранглилар ушбу трансферга катта умид билдиришмоқда. Ҳозирги кунгача "Барселона" 28 ёшли футболчи борасида "Гуанжоу Эвергранд"га 2 та таклиф юборган, аммо уларнинг иккисига ҳам рад жавоб берилган эди. Хитой клуби Паулиньо трансферидан 40 млн. евро ишлаб олмоқчи, каталонияликлар эса 20 ва 25 млн. евролик таклифлар билан чиқишган.
Комментарии