"Барселона" президенти: "Иньеста "Барселона"да қанча хоҳласа, шунча ўйнаши мумкин"
23 апр 2018 13:04
Новости
"Барселона" президенти: "Иньеста "Барселона"да қанча хоҳласа, шунча ўйнаши мумкин"
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу жамоасининг Испания кубоги финалида "Севилья" устидан қозонган ғалаба (5:0)си ҳақида гапирди.
Бундан ташқари, у ярим ҳимоячи Андрес Иньеста Каталония клубидаги фаолиятини қачон тугатишини ўзи ҳал қилиши мумкинлигини ҳам айтган.
"Ўйин ажойиб ўтди, натижа ҳам. Жаҳоннинг энг яхши жамоаси соврин қўлга киритди.
Иньеста? У навбатдаги бор ўз даражасини ва қандай ўйнай олишини кўрсатди. У бундай даражада ҳаракат қилганида ҳаммамизга рохат улашади. Унинг келажаги борасида ўзидан сўраш керак. Унда "Барселона" билан бутун умрлик шартнома бор, у жамоадан ўзи истаган пайтда кетиши мумкин", - деди Бартомеу.
Комментарии