"Барселона" ўзи сотиб юборган футболчини қайтармоқчи
17 окт 2018 16:59
Новости
"Барселона" ўзи сотиб юборган футболчини қайтармоқчи
2013-2015 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган ПСЖ ҳужумчиси Неймар собиқ клубига қайтиши мумкин.
26 ёшли футболчи Франция чемпионатига ўтганидан афсусда ва кўк-анорранглиларга бир неча марта уни қайтариш ҳақида мурожаат қилди. Бироқ "Барселона" ҳар сафар рад жавобини берган.
Бироқ сўнгги вақтларда вазият ўзгарган. "Барселона" бразилияликни қайтариш йўлларини кўриб чиқмоқда ва айни дамда амалга ошиши мумкин бўлган трансферни ўрганяпти.
Ёзда Неймарга "Реал" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди, бироқ "Қироллик клуби" ушбу маълумотни рад этди.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии