"Барселона" охирги 5 йилда трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб
13 июл 2019 10:25
Новости
"Барселона" охирги 5 йилда трансферларга энг кўп пул ишлатган клуб
"Атлетико" собиқ ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона"га ўтганидан сўнг Каталония клуби трансферларга пул ишлатиш бўйича биринчи ўринга чиқиб олди.
Бу ҳисоб-китоб охирги беш йилликни ўз ичига олади. Каталонияликлар трансферларга 1,08 миллиарддан ортиқ пул ишлатган ягона клубдир.
Иккинчи ўрин "Манчестер Сити" (996 миллион)га, учинчи ўрин эса "Манчестер Юнайтед (890 миллион)га тегишлидир.
Инглиз клублари футболчиларнинг сотувидан 280 миллион евро кўп ишлай олишмади, "Барселона" эса аксинча 627 миллионга эга бўлди.
Топ-10да фақатгина "Рома" трансферларга қараганда футболчиларнинг сотувидан кўп пул ишлаган. Римликлар 586 миллионга футболчи сотиб олиб, 602 миллион евро эса ишлаб олишган.
Комментарии