"Барселона" мухлиси "Алавес" ишқибозлари ҳужуми туфайли жароҳат олди
13 фев 2017 18:14
Новости
"Барселона" мухлиси "Алавес" ишқибозлари ҳужуми туфайли жароҳат олди
"Алавес" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 22-тур учрашувидан сўнг, маҳаллий клубнинг 50га яқин қуролланиб олган (тахта ва темир буюмлар билан) мухлислари барларнинг бирида "Барселона"нинг 20га яқин ишқибозларига ҳужум қилишди.
Безорилар барга ташриф буюрганларга қарата стол ва стулларни улоқтиришди.
Воқеа натижасида Каталония клуби мухлисларидан бири оғир жароҳат олди ва маҳаллиф касалхонага ётқизилди. Полициячилар ҳужум қилганларнинг фақат бир нафарини - 19 ёшли "Алавес" ишқибозини қўлга олишга улгурди.
Комментарии