"Барселона" мавсум сўнггида Сетьенни истеъфога чиқаради, номзодлар ҳам тайёр
29 июн 2020 15:32
Новости
"Барселона" мавсум сўнггида Сетьенни истеъфога чиқаради, номзодлар ҳам тайёр
61 ёшли мутахассиснинг футболчилар билан муносабатлари бузилган. Ўйинчилар ва "кўк-анорранглилар" раҳбарияти мавсум сўнггида Сетьен билан хайрлашган яхшироқ деб ҳисоблашмоқда. Бу эса жамоада тез орада катта ўзгаришлар амалга ошмаган тақдирда бўлиб ўтади.
Сетьеннинг шартномаси 2,5 йилга мўлжалланган, аммо "Барса" директорлар кенгаши аъзолари мураббий билан хайрлашишга қарор қилишган. Раҳбарият натижадан ҳам, ўйиндан ҳам норози ва мураббийнинг жамоага тайинлангани хато бўлган деб ҳисоблашмоқда.
"Барса"нинг баъзи ўйинчилари Сетьеннинг талабларини тушунишмаяпти, бошқалари эса унинг усулларидан норози. Жамоанинг кўпчилиги эса унинг матбуот анжуманида аниқ бир футболчиларни гапирганига салбий муносабатда бўлишмоқда.
Мавсумнинг қолган қисми ҳам шундай давом этса, "Барселона" бош мураббийликка "Барса Б"дан Гарсия Пимьентани ёки Хавини таклиф этиши мумкин.
Агар Сетьен мавсум охирига қадар ишлайдиган бўлса, кейин унга истеъфо ҳақида хабар беришади. У Чемпионлар Лигасини ютсагина, ўз лавозимида қолиши мумкин.
Олдинроқ, "Сельта" - "Барселона" (2:2) ўйинидан сўнг ўйинчилар ечиниш хонасида тактикани танқид қилишгани маълум бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии