"Барселона" Мартинесга 10 миллион евро маош таклиф қилади
05 апр 2020 00:56
Новости
"Барселона" Мартинесга 10 миллион евро маош таклиф қилади
Каталониянинг "Барселона" клуби анчадан буён "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес учун кураш олиб боряпти.
Машҳур италиялик журналист Никола Скира ўзининг "Твиттер"даги шахсий саҳифасида ёзишича, "кўк-анорранглилар" 22 ёшли аргентиналик футболчига 10 миллион евро йиллик маош тўлашга тайёр.
Футболчининг шартномасида товон пули 111 миллион евро миқдорида кўрсатилган. "Интер" унинг трансфер баҳосини камайтириш ниятида эмас. "Барселона" ҳам тузилажак битимга ўз ўйинчиларидан бирортасини қўшиш варианттидан воз кечган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Комментарии