"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди
30 мая 2024 19:41
Новости
"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди
"Барселона" клуби 16 ёшли иқтидорли футболчи билан шартнома имзолашга яқин.
Каталонияликлар "Гент" ва Бельгия ёшлар терма жамоаси аъзоси Жорти Мокиони ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Ҳозирда испанияликлар футболчи ва унинг оила аъзоларидан ижобий жавоб кутишмоқда. Масала яқин бир неча кунда ҳал бўлиши кутилмоқда. Мокио "Барселона" сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади.
"Барса" Ямаль, Кубарси ва Форт асосий жамоа таркибида ўйнаётгани Жортига клубнинг ёш футболчиларга таянган лойиҳаси маъқул келишига ишонмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, иқтидорли футболчини "Манчестер Сити" ва "Рома" клублари ҳам кузатмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии