"Барселона" "Ливерпуль" футболчиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
03 июн 13:05
Новости
"Барселона" "Ливерпуль" футболчиси трансфери бўйича музокараларни бошлади
"Ливерпуль" вингери Луис Диас "Барселона"нинг ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсадларидан бирига айланди.
Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Каталонияликлар "Ливерпуль" билан молиявий қийинчиликлар ва янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Колумбиялик футболчининг трансфери "Барса"га катта пулга тушади, аммо унга бўлган қизиқиш жиддийлигича қолмоқда.
Шу билан бирга, Диас эҳтимолий трансфер бўйича аниқ қадамлар ташлаган Саудия Арабистони клублари шорт-листидан ҳам ўрин олган.
28 ёшли Луиснинг ҳисобида ўтган мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйинда 17 та гол ва бешта голли узатма бор.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии