“Барселона” “Интер” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
28 фев 2021 08:42
Новости
“Барселона” “Интер” ҳимоячисини сотиб олмоқчи
“Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастони “Барселона” қизиқишлари доирасида, дея хабар бермоқда Goal нашри.
Хабарларга кўра, каталония клуби 21 ёшли футболчи билан узоқ муддатли шартнома тузмоқчи. Аммо “Интер” футболчини осонлик билан қўйиб юбормоқчи эмас. Агар италияликлар футболчининг трансферига рози бўлишган тақдирда ҳам уни 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Бастони 2017 йилдан буён “Интер” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг миланликлар билан келишуви 2023 йилга қадар мўлжаллаган. Фаолияти давомида футболчи “Аталанта” ва “Парма” таркибида ҳам ҳаракат қилган.
Жорий мавсумда Бастони Италия чемпионатида 20 та учрашувда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии