RU

Последние новости

22:47Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  283 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  9 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  27 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  4 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  27 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  403 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  41 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото) Новости

"Барселона" футболчилари тиббий кўрикдан ўтди (фото)

"Барселона" юлдузлари аста-секин таътилни якунлаб, клубга қайтишмоқда, чунки жамоа янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Каталония клуби чоршанба (12 июль) куни янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде билан машғулотларни бошлади. "Барселона" асосий жамоасининг 14 футболчиси ҳамда "Барселона B"нинг бир неча ўйинчиси тиббий кўрикдан ўтишди.

Иван Ракитич, Луис Суарес, Рафинья, Яспер Силлессен, Хавьер Маскерано, Пако Алькасер, Серхи Роберто, Алейкс Видаль, Марлон, Дуглас, Томас Вермален, Серхи Сампер, Мунир, Жерар Деулофеу тиббий кўрикдан ўтиб, "Барселона"нинг илк машғулотида иштирок этишди.


Луис Суарес биринчилардан бўлиб "Барселона" машғулотларига қайтди



Иван Ракитич машаққатли машғулотлардан аввал танасининг ҳолатини текширтирмоқда



Аргентиналик ҳимоячи Хавьер Маскерано тиббий ходимлар томонидан текширилмоқда


Июнь ойида терма жамоалар ўйинида иштирок этган 6 футболчи жумадан сўнг клубга қайтади. Улар Серхио Бускетс, Денис Суарес, Андрес Иньеста, Хорди Альба, Люка Динь ва Самуэль Юмтити.

Марк-Андре тер Штеген ва Андре Гомеш Конфедерациялар Кубогида иштирок этгани туфайли АҚШда бўлиб ўтадиган турнирга боришмайди.



Иван Ракитич тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди



Ла Масия тарбияланувчиси Серхи Роберто йўлакчада югурмоқда, шифокорлар эса монитордаги натижаларни кузатиб туришибди


"Барселона" тез орада АҚШга учиб кетади ва Халқаро Чемпионлар Кубогида иштирок этади. Ушбу мусобақанинг илк учрашуви "Ювентус"га қарши бўлиб ўтади ва у Нью Жерсидаги "MetLife" стадионида ўтказилади.

"Барселона"нинг Халқаро Чемпионлар Кубогидаги тақвими:

23 июль - "Ювентус"

27 июль - "Манчестер Юнайтед"

30 июль - "Реал"

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика