"Барселона" ивуарлик вингерни нишонга олди
13 дек 2019 13:30
Новости
"Барселона" ивуарлик вингерни нишонга олди
"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Жереми Бога "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Каталония клуби январда ивуарлик вингер билан шартнома имзоламоқчи ва "Сассуоло" раҳбарияти билан музокараларни бошлади. Томонлар шу ҳафта ўзаро учрашишди ва трансфер имкониятларини таҳлил қилишди.
Бу трансферга "Челси" ҳалал бериши мумкин. Лондон клуби 22 ёшли ўйинчини 4 миллион еврога сотиб олиш бўйича ҳуқуққа эга. Бога айнан "Челси" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи жорий мавсум "Сассуоло" либосида 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассистга эришган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии