RU

Последние новости

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

"Барселона" - "Динамо" Киев учрашуви қолдирилиши мумкин Новости

"Барселона" - "Динамо" Киев учрашуви қолдирилиши мумкин

"Барселона" ЕЧЛнинг 3-тури доирасида Киевнинг "Динамо"сига қарши баҳс олиб боради.

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, киевликлар эртага 10:00да Барселонада коронавирус тестини топширади. Клуб вице-президентининг айтишича, яна бир неча  футболчилар вирус юқтириб олгани бўлиши мумкин.

Агарда эртанги тестларда яна бир футболчида вирус аниқланса, ўйин қолдирилиши мумкин. "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиш учун 19 футболчи самолётда учиб келган. Унда "Динамо"нинг А рўйхатидан ўрин олган 13 футболчи бор. ЕЧЛ протоколида эса А рўйхатда камида 13 нафар футболчи бўлиши шарт деб ёзиб қўйилган.

Қизиқарли томони шундаки, ўтган турда "Шахтёр" А рўйхатдан 12 кишини Мадридга олиб борган ва ўйинни ўтказишга рози бўлганди. Агарда эртанги тест натижаларида жамоанинг яна бир футболчи (хоҳ А рўйхат, хоҳ Б рўйхат) вирусни юқтириб олган бўлса, "Динамо" ўйинни қолдириш борасида УЕФАга мурожаатнома билан чиқиши ва бу ҳолат қаноатлантирилиши мумкин.

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика