RU

Последние новости

16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  0 16:05"Globe Soccer Awards" йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди — олти карра совриндор Роналду рўйхатдан жой олмади  4 16:00Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  1 14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  1 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  5 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  12 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   17 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  3 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  19 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  23 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  2

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда Новости

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда

"Барселона" "Бавария"нинг 22 ёшли вингери Брайан Сарагосага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" қишки трансфер ойнаси вақтида Сарагоса ҳақида маълумот сўраган, бироқ собиқ "Гранада" футболчиси қишда испан клубини тарк этишни хоҳлаган ва шу сабабли "Бавария"га ижара асосида ўтишни маъқул кўрган.



Бироқ Сарагоса "Бавария"да мослашиш, хусусан, тил билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади. Таъкидланишича, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель вингерга қизиқмаган. Тухель келаётган ёзда клубни тарк этар экан, Сарагосанинг "Бавария"даги келажаги ҳам ноаниқ. "Барселона"дагилар вингерни қулай шартларда сотиб олишга ишониб туришибди.

Сарагоса жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика