"Барселона Б" аъзоси асосий жамоага ўтказилди
02 авг 2019 22:37
Новости
"Барселона Б" аъзоси асосий жамоага ўтказилди
Ўнг қанот ҳимоячиси Мусса Ваге келаси мавсумни «Барселона»нинг асосий жамоасида ўтказади.
У каталонияликлар сафига 2018 йили Бельгиянинг «Эйпен» клубидан келиб қўшилганди ва шу вақт оралиғида асосий фаолиятини «кўк-анорранглилар»нинг захира жамоасида ўтказди.
Айтиш жоизки, 20 ёшли футболчи Сенегал термаси аъзоси ҳисобланади ва у жамоа билан Россиядаги мундиалда ҳамда сўнгги Африка Миллатлар Кубоги мусобақасида ҳам қатнашди.
Аввалроқ, Мусса Ваге «Барселона»нинг бош жамоасида сафида 3 ўйинда майдонга тушганди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии