"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?
06 окт 2025 22:00
Новости
"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?
"Барселона" қишки трансфер ойнасида ҳимоячи Рональд Араухо билан шартномани якунлашга ва у учун янги клуб топишга умид қилмоқда.
Бу ҳақда "Fichajes" хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, Испания клуби 26 ёшли уругвайлик футболчи ортидан тахминан 40 миллион евро ишлаб топиш истагида.
Sport.es хабарига кўра, футболчи 2026 йилнинг ёзида "Челси", "Ливерпуль", "Тоттенхэм" ва "Ювентус"га "Барселона"да ўйнашни режалаштираётгани ҳақида хабар бериб, клубни тарк этишдан бош тортганди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Араухо 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 7 ўйинда 1 та гол урди. Transfermarkt унинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии