"Барселона" Алонсо учун 10 миллиондан кўп тўлай олмайди
03 июл 2022 18:50
Новости
"Барселона" Алонсо учун 10 миллиондан кўп тўлай олмайди
"Барселона" Маркос Алонсони "Челси"дан ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
"Diario Sport" хабарига кўра, келаси ҳафтада клублар вакиллари учрашув ўтказади ва трансферни муҳокама қилади. "Барселона" трансфер учун 10 миллион евродан кўп тўлай олмаслигини ва музокаралар давомида нархни туширишга умид билдирган. "Челси" эса нарх камайса, бонус пулларини кўпайтириш ниятида.
"Барселона" Алонсо билан оғзаки келишувга эга. Аммо ҳозирда "Челси"нинг олдида Алонсо билан шартномани бир йилга узайтириш имконияти бор.
Якунланган мавсумда 31 ёшли футболчи барча турнирларда 46 ўйинда қатнашиб, 5тадан гол ва ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии