RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи? Новости

"Барселона" 2023 йилда кимларни ўз сафига қўшиб олмоқчи?

Молиявий муаммолар гирдобида қолган "Барселона"ни эндиликда кам пул сарфлайди, деганлар хато қилади.

Каталонияликлар босқичма-босқич ўз режаларини амалга ошириш режимига ўтган кўринади. Маълум қилинишича, жамоа 2023 йилда ҳам жуда катта трансферларни амалга оширмоқчи. Қуйида мана шулар хусусида сўз юритмоқчимиз. 

Лео Месси

Охирги кунларда Европа ОАВ аргентиналик футболчининг "Барселона"га қайтиши хусусида ёзмоқда. 35 ёшли футболчи келажаги борасида якуний қарорни декабрь ойида якунланадиган ЖЧ-2022 дан кейин қабул қилади. Ўз навбатида, ПСЖ ҳам Месси билан амалдаги шартнома муддатини 2024 йилга қадар узайтирмоқчи. Бироқ у "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. 


Бернарду Силва

Келгуси йилнинг ёзида португалиялик футболчи "Барселона"га кўчиб ўтиши мумкин. Аслида каталонияликлар 2022 йилнинг ўзидаёқ Силвани ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилишганди. Бироқ молиявий ҳолат ва бошқа жиҳатлар сабаб келишув амалга ошмаганди. "Diario Sport" вакилларининг сўзларига кўра, Силва келгуси йилда фаолиятини Ла Лигада давом эттириши эҳтимоли юқори. 


Рубен Невеш

"Вулверхэмптон" футболчиси фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. Каталония клуби таянч ярим ҳимояда Серхио Бускетснинг ўрнига муносиб номзод сифатида 25 ёшли Невешни кўрмоқда. Қолаверса, Лапорта ва футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасида илиқ муносабатлар бор. Бу ҳам томонларнинг келишувга эришишига асосий омил бўлиши мумкин.


Рафаэл Леау 

"Милан"даги ажойиб ўйинлари билан Европанинг гранд клублари назарига тушган Леау ҳам "Барселона"нинг нишонида бўлиб турибди. Португалиялик вингер келгуси йилда "россонери"ни тарк этмоқчи. Катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин. 


Флориан Вирц

"Байер" клубининг 19 ёшли футболчисига "Барселона" анчадан бери кўз тикиб келяпти. Қолаверса, футболчининг ўзи ҳам каталонияликларнинг ашаддий мухлиси эканини яширмайди. Бироқ немис клуби Вирц трансферини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Аммо футболчи жиддий жароҳат олди. Унинг сафдан чиққанини ҳисобга олсак, трансфер қиймати бир мунча пасайиши эҳтимоли бор.

 

Жоау Феликс

Лапорта орзусидаги футбочилардан бири сифатида Феликс тилга олинмоқда. 22 ёшли футболчи "Атлетико"да ўйнамоқда ва яқин орада жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган. Лекин Мендеш аралашуви юзага келса, келишув амалга ошиши мумкин. Бироқ Феликснинг трансфер қиймати юқори экани боис "Барселона" бироз қийинчиликка дуч келиши ҳам мумкин. Ҳар ҳолда молиявий томонлама қийналаётган "кўк-анорранглилар" португалиялик футболчи учун 100 миллион евродан ошиқ сарфлаши даргумон.


Самандарбек тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика