RU

Последние новости

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  13 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

"Барса"нинг буюк хатоси Новости

"Барса"нинг буюк хатоси

PlayStation ўйнаркан, кимлар тактика устида кўп бош қотиради, гол уриш учун фарқли комбинацияларни синаб кўради, марказ ва қанотлардан босим уюштиради.

Буларнинг барчаси рақиб мудофаасидан ўтиб, гол уриш учун. Баъзилар эса ўзини ҳеч қийнамай, шунчаки, учбурчакни босади. Ҳимоянинг орқасига узатиладиган 1 дона пас бутун мувозанатни бузиб юборади. Чунки уларнинг жамоасида Карим Бензема бор. 


Кўпчилигимиз PlayStation'да эга бўлган бу устунликдан реал ҳаётда фойдаланадиган ягона клуб мавжуд. Бир ёнда Бенземаси бор "Реал", бошқа тарафда Бенземаси бўлмаганлар...

Аслида ушбу ҳикоя ўзгача бошланиши, Карим бутунлай бошқа "фронт" учун жанг қилиши мумкин эди. У "Реал" таркибига қўшилишдан 1 йил олдин "El Mundo"га берган интервьюсида қачондир "Барселона" даражасидаги клуб учун ўйнаш истаги борлигини билдирган. Бунга 2008 йилда каталонларнинг франциялик футболчи билан қизиқиб қолиши сабаб бўлганди. Аниқроғи, "кўк-анорранглилар" ҳужумчини ҳар томонлама ўрганишди. Каримнинг ўйини уларга маъқул келса-да, "Лион" почтасига юбориладиган расмий таклиф бекор қилинди. Сабаб сифатида Бенземадаги характернинг бир пайтлар "Реал"да ўйнаб кетолмаган Николья Анелкага ўхшаши кўрсатилди. Уятчанг, жамият билан комуникация қилишда қийналадиган форварднинг Ла Лигага мослаша олишига кўпчилик ишонмади...

У бунга жавобан 2 йилдан кейин "Эл Классико" тарихидаги энг тезкор голни урди. Фақат каталонларнинг азалий душманлари учун...


Йил — 2022. Бу мавсум "Барселона" либосида ўйнаган 5 нафар марказий  ҳужумчи умумий ҳисобда 28 гол, 4 та ассистга муаллифлик қилди. Бенземанинг активида эса 37 гол, 13 та голли узатма бор. Кўплаб мутахассислар навбатдаги "Олтин тўп" унинг шахсий музейига йўл олишини тахмин қилмоқда. 

Бироқ вазият доим ҳам бундай эмасди. Мадридга трансфер бўлган вақтида Роналду ва Каканинг соясида қолиб кетди. Ҳар қанча гол урмасин, йиллар давомида Бензема "Реал" даражасидаги форвард эмаслиги ҳақида гапирилди. Вақти-вақти билан Левандовски, Агуэро, Суарес, Обамеянг-у Икарди сингари ҳужумчилар "Қироллик клуби"га келиши айтилди. Айниқса, Криштиану "Ювентус"га ўтиб кетганидан кейин жамоада ким лидер бўлиши борасида баҳслар кучайди. Кимлар Рамос деди, кимдир Бэйл уйғонишини кутди. Винисиус ёки Асенсионинг порлашини тахмин қилганлар ҳам бир талай эди. Лазаретдан қўним топган Азар ҳам шунинг учун харид қилинган эди. Бу Бензема ҳеч қачон ўз даражасида қадрланмаганидан далолат. 

Унинг асл мавқейини ҳис қилиш учун атиги учта фактга эътибор қилишимиз етарли: 

1) Яна 6 ўйиндан кейин Карим "Қироллик клуби" сафидаги ўйинлар сони бўйича афсонавий Фернандо Йеррони ортда қолдиради. 

2) Мавсум охирига қадар 9 та гол урса, тўпурарлар пойгасида Рауль Гонсалесдан ўзиб кетади. 

3) Бензема айни пайтда "Реал" тарихидаги энг яхши ассистент ҳисобланади.

Қисқаси, унинг "қаймоқрангли" либосда амалга оширган фойдали ҳаракатлари бразилиялик Роналдодан 3, аргентиналик Алфредо ди Стефанодан 2 мартага кўпроқ. Нима деб ўйлайсиз: "Лион" Бенземани 2008 йилда "Барселона"га сотса, ҳужумчининг кейинги тақдири қандай бўларди?

Автор :
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика