RU

Последние новости

10:49АПЛнинг ўртамеёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  3 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  10 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  2 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  8 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  3 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади Новости

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади

"Барселона", "Реал", ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайтадан бошлашга тайёр.

Бугун Европа Суперлигаси бош директори Бернд Райхарт таъсисчи клублар лойиҳанинг янги версиясини ишга туширишни хоҳлаётганини маълум қилди.

А22 янги лойиҳа Европанинг 50 дан ортиқ клублари билан улар дуч келаётган молиявий муаммолар бўйича батафсил музокаралар натижаси эканлигини айтди. Сўнгги ойларда А22 ва Европа Суперлигаси аниқ молиявий устунликка эга бўлган ва бошқа Европа лигаларига таъсири катта АПЛга ҳужум қилди.

Европа Суперлигасининг янги талқинда бир нечта давизионларга бўлиниб, доимий аъзоларсиз 60 дан 80 тагача иштирокчидан иборат бўлади. Ҳар бир жамоа мавсум давомида камида 14 та ўйин ўтказади. Ҳозирча клубларнинг дивизионлар бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот йўқ. Мусобақадан чиқиб кетиш тизими қандай бўлиши ҳам маълум эмас.

"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги Европа Суперлигаси форматини ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Суперлигани ташкил этишга уриниш муваффақиятсиз якун топганди. Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бор эди.

Турнир ташкил этилгани эълон қилинганидан икки кун ўтиб, инглиз клублари мухлисларнинг норозилиги туфайли иштирокчилар орасидан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика