“Барса” Лаутаро билан келишиб олди, аммо...
11 июл 2020 00:13
Новости
“Барса” Лаутаро билан келишиб олди, аммо...
“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг келажаги мавҳумлигича қолмоқда.
ESPN хабарига кўра, “Барселона” 22 ёшли аргентиналик футболчи билан шахсий шартнома борасида келишиб олган.
Вазият “Интер”нинг футболчини сотиш ёки сотмаслигига боғлиқ. Музокаралар давом этмоқда. “Барселона” ушбу трансфер нархини камайтириш учун Милан клубига бир қатор футболчиларини ҳам таклиф қилган. Аммо “Интер” раҳбарияти маълум бир сумма эвазига футболчини сотиш ниятида. Шу сабаб Мартинеснинг трансфери “Барса”нинг ёзда футболчиларини қай даражада сота олишига ҳам боғлиқ. Бу вазиятда энг асосий ҳолат сифатида Коутиньонинг трансферига юзага чиқмоқда. Бразилиялик футболчи август ойига қадар “Бавария”да ижарада тўп тепади.
Ёзда “Барселона” шунингдек, Иван Ракитич ва Нелсон Семедуни ҳам сотиш ниятида.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии