"Барса", "Интер", "Атлетико" ва ПСЖ Гендузи билан алоқада. У "Арсенал"дан кетиши мумкин
26 июн 2020 14:07
Новости
"Барса", "Интер", "Атлетико" ва ПСЖ Гендузи билан алоқада. У "Арсенал"дан кетиши мумкин
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Маттео Гендузи клубини ўзгартириши мумкин.
21 ёшли франциялик ўйинчи Европа клублари билан алоқада бўлиб турибди. Улар орасида "Интер", "Барселона", "Атлетико" ва ПСЖлар бор.
Қайд этиш керакки, Гендузининг "Арсенал"дан шу ёзда кетиши истисно қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, хавбек Лондон клубининг АПЛ 31-тури доирасидаги "Саутгемптон"га қарши ўйин учун таркибида йўқ эди. Бундан ташқари, у жароҳатланмаган ва дисквалификация ҳам қилинмаган.
Гендузининг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии