RU

Последние новости

21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  3 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  9 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  3

Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди Новости

Бақоев "Бухоро"дан кетаётганини маълум қилди

Бугун бўлиб ўтган Суперлиганинг сўнгги ўйинида "Бухоро" сафарда "Металлург" меҳмони бўлди.

Мазкур баҳсда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Бухоро" клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ишдан кетаётганини маълум қилди.

"Мана, бугунги ўйин билан 2018 йилги чемпионат ҳам ўз якунига етди. Бу мен учун мураббий сифатида иккинчи мавсум бўлди. Жамоам билан бу йил ҳам ўтган йилдаги каби 6-ўринни эгалладик. Суперлига баҳслари ўзига яраша қизиқ ва шиддатли ўтди дейишим мумкин".

"Мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга, раҳбариятга, футболчиларга ва клуб ходимларига ташаккур айтаман. Ўзимга келсак, мураббийлик соҳасида янада кўпроқ изланишим, ўқишим керак деб ҳисоблайман. Шу сабабли бугун жамоа бош мураббийлигидан бўшаш ҳақида ариза ёзишга қарор қилдим".

"Бу қарорга келиш жуда оғир бўлди. Мен ўз юртимни, ўз шаҳримни ва футболда ўтган йилларимда мен билан бирга бўлган барчани яхши кўраман. Менинг футболчи бўлиб етишишимда Бухоронинг ўрни катта. Шу ерда улғайдим, футбол сабаб бошқа юртларда ҳам тўп тепдим".

"Орзу қилардимки, бир кун келиб ўзимнинг севимли жамоамда мураббий бўлишни. Мана орзуим амалга ошиб икки йил жамоани бошқардим. Шу икки йил ичида "Бухоро" учун чин юракдан меҳнат қилдик. Жамоа ҳар икки мавсумда чемпионат етакчиларига қарши муносиб рақобат кўрсата олди. Бугунги қароримни барча тўғри тушунади деган умиддаман. "Бухоро" ҳамиша қалбимда яшайди. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейди Бақоев.

Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика