Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр
19 янв 2020 17:14
Новости
Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр
Биз учун жуда муҳим бўлган учрашувга Таиланднинг асосий стадиони шай ҳолатда. Айни дамларда Бангкокда об-ҳаво ҳар кунгидан бироз салқинроқ туюлсада тахминан 30 даража атрофида иссиқ бўлиб турибди. Футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугунги ўйингача етарлича дам олиш ва тикланиш имкониятига эга бўлишди. Бизга маълум бўлишича терма жамоамиздаги барча футболчилар соғ-саломатлар ва бугунги ўйинда майдонга тушиш учун тайёр бўлиб туришибди. Бугун Таиланднинг асосий аренаси тўлиб тошмасада мезбонларнинг ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишлари кутилмоқда. Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар эса аллақачон стадионга етиб келишган.
Хуллас бугунги ўйинга барча тайёр. Сиз азизлардан эса футболчиларимизни дуоларингиз билан қўллаб туришингизни сўраб қоламиз. Зеро бугунги ғалаба бизни олимпиада сари янада яқинлаштиради.
Қуйида Бангкок шаҳри ҳамда Ражмангала стадионидан олинган суратларни томоша қилинг.

















Акрамжон Мамадалиев Бангкок шаҳридан championat.asia сайти учун махсус
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии