RU

Последние новости

22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  1 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  11 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  33 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  7 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди Новости

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониянинг Хиросима шаҳри мезбонлик қилган "Balcom BMW" халқаро турнири ғолиби бўлди.

Турнирнинг сўнгги учрашувида Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 очко билан турнир ғолибига айланишди.

Хиросима ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда Шароф Мухитдинов иккита голга муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Ҳусниддин Ғофуров томонидан киритилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров турнирнинг энг яхши ўйинчиси (MVP) номини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон ёшлари Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясда, Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эдилар.

Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
12 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон U-19 – Хиросима ёшлар терма жамоаси 3:1.
Голлар
: Шароф Мухитдинов (4,10), Ҳусниддин Ғофуров (35).
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Саиджамол Давлатжонов, Хушнуд Авилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азиз Ғаниев, Турсунбой Раҳимбердиев, Бобур Абдуҳолиқов, Достон Ибрагимов, Ислом Қобилов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика