RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Улуғбек Бакаев: "Футбол эмоциялар билан янада қизиқарли" Новости

Улуғбек Бакаев: "Футбол эмоциялар билан янада қизиқарли"

Про-лиганинг 4-туридан олган "Дўстлик" - "Бухоро" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Ўтган турдаги "Хоразм" билан ўйиндаги муваффақиятсизликдан сўнг бугун бизга ғалаба зарур эди. "Дўстлик" таркибида ёш футболчилар бор, улар ўйинлар давомида кучайиб боришади. Тезкор гол киритдик, ўйинни назорат қилишга интилдик. Йигитларга рахмат айтаман, бугун ғалабага ҳақли ўйин кўрсатдик. "Дўстлик" жамоасига навбатдаги тур учрашувларида омад тилайман.


- Ўйин сифатидан қониқдингизми?


- Футболда турлича руҳият бўлади. Қаердадир нимадир ўхшаса, кейингисида вазият мутлақо ўзгариб кетади. Жамоамиз аъзолари ҳар бир ўйинда охиригача курашишаяпти.


- Сариқ карточкалар охир-оқибат йўқотишларга олиб келади. Бизда ҳозир ўйин вақтини чўзиш, ҳакам билан тортишиш ва симуляция учун алоҳида бандлар киритилган. Шу ҳолат бўйича фикрингиз қандай?


- Футбол эмоцияларга бой ўйин. Айнан эмоциялар футболни янада жозибали қилади. Нейтрал ҳолатда Европа футболини кўринг, етарлича эмоцияларни топасиз. Умуман бу - футболдаги нормал ҳолат.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика