RU

Последние новости

11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  0 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  13 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0

Баҳром Ҳайдаров: “Хотиржамликка берилмаймиз” Новости

Баҳром Ҳайдаров: “Хотиржамликка берилмаймиз”

“Нефтчи” – “Насаф” (3:1) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Баҳромжон Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Иккинчи босқичдаги ўйинларимиз ичидаги энг қийин баҳслардан бирини ўтказдик. “Насаф”га қарши беллашув оғир ўтишини йигитларга анчадан бери айтиб келардим. Қарши жамоасини етакчи футболчилар тарк этган бўлсада, барибир кучли жамоа деб ҳисоблайман. Қўлга киритилаётган кетма-кет ғалабаларимиз футболчиларнинг машғулотлардаги меҳнатлари маҳсулидир. Агар шу руҳда давом этсак, “Нефтчи” янада кучли ўйин намойиш қилади. Ғалаба билан барча фарғоналик мухлисларни табриклаб қоламан. Шунингдек, мамлакатда “Нефтчи” жамоасига бефарқ бўлмаган ишқибозларни ҳам ушбу муваффақият билан қутлашни истардим.

- “Насаф”ни мағлуб этишнинг сири нимада бўлди?
- Хар бир ўйинга жиддий тайёрланяпмиз. Рақибни яхшилаб ўрганиб чиқдик.  “Насаф” жамоасига хурмат сақлаган ҳолда шуни айтаманки, бу жамоанинг ҳам ўзига яраша кучсиз нуқталари мавжуд. Биз мана шундай камчиликлардан унумли фойдаланишга уриндик. Бугун омад биз тарафда бўлди. “Насаф”нинг кейинги ўйинларида омад тилайман.

- “Нефтчи” жамоасида яхши ўзгаришлар кузатяпмиз. Яъни жамоа олдинга дадил қадам ташламоқда.
- Хотиржамликка берилмаймиз. Шу руҳда давом этмоқчимиз. Ҳали Суперлигада қолиш учун ҳамма ишни тўлиқ амалга оширганимиз йўқ. Ҳозир чемпионатда жон сақлаб қолиш учун илк қадамларни ташлаяпмиз. Қачонки, Суперлигада ўз ўрнимизни расман сақлаб қолсак хотиржам бўлишимиз мумкин.Шогирдларимдан ҳам хотиржамликка берилмасликни талаб қиламан.

- Таркибни нимани эвазига танлаяпсиз?
- Қўл остимда бир хил кучга эга 20 нафар футболчи бор. Йигитларни қайси бирига имконият берсам, майдонга чиқиб ишончимни оқлаяпти. Уларга катта раҳмат! Деярли хар бир футболчимизни асосий таркибга лойиқ дейиш мумкин. Масалан ўтган турнинг энг яхши дарвозабони Абдужалилов бу турда дам олди. Унинг ўрнига Абдуллаевга имконият бердик ва у ҳам ўзини кўрсатди.

- Авазбек Ўлмасалиев мавсум бошидан бери деярли хар бир чизиқда ўйнаб чиқди. Ўйлашимизча, унда ҳужумкорлик қобиляти кучлироқ. Балки уни ҳужумчи сифатида ҳам синаб кўрарсиз?
- Ҳимоядан ҳужумга қўшилиб гол урса яхши эмасми ? Ҳимоячи сифатида голлар уриб турса, хар тарафлама ўсади деб ўйлайман. Ранжитган тарафи, Авазбек бугун бироз жарохатланди. Умид қиламанки, тез орада яна сафимизга қайтади.  Ўлмасалиев жуда ёш ва иқтидорли ижрочи ҳисобланади. У келажакда терма жамоа учун ҳам яхши савиядаги футболчи бўлиб етишиб чиқади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика