Баҳром Ҳайдаров: "Сўғдиёна"нинг омади келди"
11 сен 2021 21:53
Новости
Баҳром Ҳайдаров: "Сўғдиёна"нинг омади келди"
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Бутун ўйин давомида тўпни назорат қилдик, футболда гол урмасанг, юта олмайсан. Биринчи таймда 3 та, иккинчи таймда 2 та вазият бўлди. Аммо шу 5 та имкониятдан ҳам фойдалана олмадик. Омадимиз келмадими ёки ижро маҳорати етишмадими, бугун мағлуб бўлдик.
Ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ, ўз олдиларига қўйилган вазифани бажаришди. "Сўғдиёна" жамоасининг омади келди, чунки улар зўр ҳолатда эмасдилар. Уч очко олишимиз мумкин эди, энди ишлашда давом этамиз", – дейди Баҳром Ҳайдаров.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии