RU

Последние новости

20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  18 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда» Новости

Баҳром Ҳайдаров: «Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда»

Про лиганинг 24-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Арал» (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Жуда қийин учрашув бўлди. «Арал» охиргача ўйнайдиган жамоа. Жамоа доим тажовузкор ва охиргача ҳаракат қилади. Бу хислат уларга мураббийлари Неъматилло Қуттибоевдан ўтган деб айтсам, муболаға бўлмайди. У ҳам футболчилик фаолиятида доим олдинга ҳаракат қилган ва ҳар бир тўп учун охиргача кураш олиб борган. Неъматилло Қуттибоев ўз характерини «Арал» жамоасига сингдира олмоқда. Шунингдек, нукусликлар сардори Саламат Қуттибоевни ўйинларини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. У шу ёшида ҳам ёшларга ўрнак бўлмоқда.

Ўйин ҳақида гапирсак, ўйинда кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бўлим сўнггида бироз хотиржамликка берилдик ва гол ўтказиб юбордик. Шу сабабли ўйин охири бироз асабий ўтди. Ўйиндаги ҳаракатларимизни ҳали тўлиқ ўрганиб чиқамиз ва хатоларимизни тўғирлаймиз.

Бу турда «Бухоро» мағлуб бўлди ва жамоалар ўртасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда...

Биз охиргача курашамиз. Жамоа сўнгги тўртта турда максимал даражада очко тўплашга ҳаракат қиламиз. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика