RU

Последние новости

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  18 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" ва "Бунёдкор" ўртасидаги учрашувдан сўнг қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўтган сафарги мағлубиятдан сўнг раҳбарият ва мухлислар олдида ўзимизни оқлашимиз керак эди. Футболчилар ҳам шунга яраша курашишди. "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг кучли жамоаларидан бири. Биз уларга қарши муносиб қаршилик кўрсатдик деб ўйлайман. Қарши ҳужумларда рақибни ушлашни режа қилгандик. Бизда ҳам етарлича вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Биринчи давра якунланаётганига қарамай, йигитлар 120 дақиқа давомида тўхтамай югуришмоқда.  Пенальтиларни яхшироқ ижро этсак ҳам бўлар эди, лекин бу ҳақда бир нима дейиш қийин. Бугунги учрашув натижага мос бўлди" - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.

- Пенальтилар сериясидан олдин дарвозабон Азиз Исоқовни майдонга тушириш мумкинмиди? У ўтган мавсумда "Металлург"га қарши ўйинда учта зарбани бартараф этган эди.

- 90 дақиқада ҳам шу ҳақда ўйлагандим. Экстра таймлар давомида футболчини алмаштириш мумкин эмас, фақатгина танаффусда Исоқовни майдонга туширишимиз мумкин эди. Исоқовни майдонга туширсак, бошқа футболчини захирага олиш имкониятидан маҳрум бўлардик. Бир футболчимиз чарчаб қолди ва кичик жароҳати бор эди. Режа бўйича Азиз майдонга тушиши керак эди, у чигил ёзди машғулотларини бошлаб юборган эди.

- Андро Гиоргадзе ҳақида гапириб ўтсангиз.

- Андро Гиоргадзе, Аслиддин Тоштемиров ва Жасур Ёқубов жароҳатда. Учта марказий ҳимоячимиз жароҳатланган. "Машъал"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат эди. Ҳозир бор-йўғи битта дона марказий ҳимоячимиз Алишер Салимов бор. Бошқа футболчиларнинг улар жароҳатланган ҳимоячиларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилмоқда.

- Икки нафар футболчи пенальтилардан унумли фойдалана олмади. Улар машғулотларда 11 метрлик зарбаларни ижро этишармиди?

- Ҳа. Ҳар машғулотда пенальти тепишар эди. Бундай вазиятда жуда катта руҳий босим бўлади. Зўр ижрочи ҳам энг сўнгги вазиятда қарорини ўзгартириб юбориши мумкин. Футболчилар ўзига керакли хулосалар чиқариб олишади деган умиддаман. Мураббий сифатида уларни айблай олмайман.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика