RU

Последние новости

22:46НИМА? "Реал" финалда иштирок этмаслиги мумкин  4 22:27БУМ! "Реал" финал олдидан бўладиган барча тадбирларни бекор қилди. Бу бойкотми?  15 22:13"Барселона" - "Реал" ўйини бош ҳаками финал олдидан матбуот анжуманида йиғлаб юборди  10 21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  1 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  2 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  9 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  23 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  4

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Кубок учрашувлари бир ўйиндан иборат эканлиги қўшимча босим юклайди"

Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.




- Ўйин ҳақида

- Ҳар доим кубок ўйинлари шу каби шиддат билан ўтади. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйин орқали ҳал бўлиши ўзига яраша босим юклайди. "Бунёдкор"га қарши сафардаги ўйин қийин ўтишини билардик. Бугун ишқибозларга ёқадиган томошабоп беллашув бўлди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасликка ҳаракат қилгандик. Афсуски, хато эвазига мезбонлар дарвозамизга тўп киритишди. Иккинчи бўлимда олдинга чиқишга мажбур бўлдик. Иккинчи таймда биринчисидан кўра вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Хатто ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. "Бунёдкор" жамоасини ярим финал йўлланмаси билан табриклайман.

- "Сурхон" жамоасининг иккинчи бўлимдаги ўйинида мазмун пайдо бўлди. Одатда "Бунёдкор"га қарши ҳимоявий услуб кўпроқ қўлланиларди. Навбатдаги ўйинларда жамоангизга илк дақиқалардан фаоллик намойиш этиш бўйича кўрсатма берасизми?

- Ҳозир айтиб ўтдим, бу бир ўйиндан иборат кубок баҳси. Агар чемпионат доирасида бўлса, 1 очко учун ҳам ўйналадиган учрашувлар бўлади. Ҳозир бизга чемпионатда ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Кубок ўйинида ҳисобга қараб ўйнадик. Захира вакилларимиз ҳам ўйинни кучайтирди.

- "Сурхон"да жамоавий кўзга ташланмагандек кўринди. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" ўйинни сусайтиргандан сўнг жамоа ҳаракатга тушиб қолгандек кўринди...

- Бугун шундай кўринган бўлиши мумкин. Бизда аҳил жамоа шаклланган. Таркибимизда ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Жамоавий ўйин яхши чиқмаган бўлса, бу мураббийлар штабининг, бизнинг айбимиз бўлиши мумкин. Биз уларни ўйинга руҳан тайёрламаган бўлиб чиқамиз. Бу ҳақда албатта, ўйлаб кўрамиз.

- Лутфулла Тўраевнинг майдонга тушмагани марказда енгиллик бердими?

- Марказда эмас, бутун жамоага енгиллик берди, деб айтсак бўлади. Барибир ушбу мавсумда Лутфулла Тўраев ўйинни бошқаряпти, уни ўйновчи мураббий сифатида кўрсатса тўғри бўлади. Бу каби футболчилар жамоада мураббийларга яқиндан ёрдам беради.

- Мураббийлар бир футболчига узатма бермаслиги ҳақида кўрсатма беришди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Бу кўрсатма Жасур Ёқубовга берилди. У ўйин давомида бир-икки марта хатоликларга йўл қўйди. Шу сабаб унга шу кўрсатмани бердик. Футболчи ўйинлар давомида ўсиб боради.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика