RU

Последние новости

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  0 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади"

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.





- Тўғри, бугун ютқаздик, лекин мағлубиятга лойиқ эмасдик. Икки бўлимда тенг ўйин бўлди. Тўп назоратини "Навбаҳор"га беришни мўлжаллагандик. Футболда қайси жамоа имкониятидан фойдаланса, ғалаба унга насиб этади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Қачонки, имкониятлардан фойдалансак, шундагина натижа бўлади. "Навбаҳор" легионерлари маҳорат эвазига гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишди.

- Ҳамма кўриб турибди, икки турдан бери йигитларнинг жисмоний ҳолати ва ўйинига эътироз бўлмади. Шунчаки, концентрацияни йўқотиш туфайли имкониятни бой беряпмиз. Жамоа ёмон ўйнамаяпти, футболчиларга маҳорат етишмаяпти. Ўйинни ўзига оладиган ўйинчи топилмаяпти. Бу борада кўп ишлаяпмиз, лекин барибир, маҳоратли футболчи ҳеч бўлмаганда 4 та имкониятдан биттасини голга айлантиради. Таркибимизда бундай салоҳиятга эга ўйинчи йўқ демоқчимасман. Кейинги ўйинларда омад келишига ишонамиз.

- Кўп жамоаларда молиявий қийинчиликлар борлигини кўряпмиз. Натижада маҳоратли футболчилар хорижга йўл олишмоқда. "Насаф", "Бунёдкор" каби жамоалар академия тарбияланувчилари ҳисобига таркибни шакллантириб олишяпти. "Сурхон"да эса маҳоратли футболчилар камлиги туфайли таркиб тузиш қийин кечди. Ҳозирги жамоамиз ҳам ёмон эмас, Суперлигада ўртамиёнадан юқорироқ савияда эканлиги аниқ. Таркибни шакллантириш учун вақт керак, лекин бунга вақт ҳам йўқ. Кейинги ўйинларда омадимиз кулиб боқади деган умиддаман.

- Барча жамоаларни ўрганиб чиқяпмиз. Мураббий сифатида эмас, "Сурхон" жамоасига ёндан қараб баҳо берсам, жамоа ўрта поғоналарни эгаллашига ишонаман. Таркибни кучайтирамиз. Ишончим комилки, мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашамиз.

- "Сурхон"нинг тикланганига 4 йил бўлди, ота-оналар фарзандларини энди шу жамоага беришга интилишмоқда. Авваллари ёш иқтидорлар бошқа жамоага кетиб қолишарди. Энди бу жараён бошқача кечади. Фурсатдан фойдаланиб, барчани Ҳайит айёми билан табриклайман, - деб сўзини якунлади Баҳром Ҳайдаров.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика