RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  101 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик" Новости

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўйин ҳақида тўхталди.

«Афсуски, жуда қимматли очколарни бой бердик. Бугун барча кўрди, биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик. Ҳеч бўлмаса, биринчи бўлимда пенальтидан гол урганимизда ўйин мутлақо бошқача ўтарди» - дея гап бошлади мезбонлар мураббийи.

«Шунча голли вазиятлардан қандай қилиб фойдалана олмадик, ўзим ҳам ҳайронман. Аксарият ҳолатларда тўпнинг дарвозага киришидан кўра, кирмаслиги қийин эди. Футболда бунақаси учраб туради. Ўйлашимча, бугун омад биз томонда эмас, рақиб томонда эди» - дейди мураббий.

«Бугун шогирдларим ўйинидан қониқмадим, дея олмайман. Ёмон ўйин намойиш этмадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик ва бугун майдондаги ҳаракатлар ёмон чиқмади. Анча кучли бўлган «Нефтчи» жамоасини ҳимояда ўйнашга мажбур қилдик, аммо ҳал қилувчи зарбани йўллашга ожизлик қилдик. Ушбу мағлубият учун барча «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман. Улар бизни шунча қўллаб-қувватлаб ғалабага муносиб эдилар. Ваъда бераманки, жамоа мавсум якунигача ҳар ўйинда охиригача курашиб мухлисларни хурсанд этади» - дея фикр билдирди Баҳром Ҳакимов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика