RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  2 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  22 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  4 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  21 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  4 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Баҳриддин Ваҳобов: «Андижонга фақат ғалаба учун боргандик» Новости

Баҳриддин Ваҳобов: «Андижонга фақат ғалаба учун боргандик»

Ўтган ҳафта Андижонда кечган қизиқарли баҳсда «Қизилқум» ўз уйига уч очко билан қайтишга муваффақ бўлди.
Мазкур баҳсда меҳмонлар сафида фаол харакат қилган Баҳриддин Ваҳобов мезбонлар эътирофи бўйича учрашувнинг энг яхши ўйинчиси дея тан олинди. Шу боис Ваҳобовни суҳбатга чорлаб, қисқача суҳбатлашдик.

- Ўйин қийин ўтиши аввалдан маълум эди. Шу боис икки кун олдин Андижонга бориб, жиддий тайргарлик кўрдик. Олдимизга фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Шу мақсадда ҳар биримиз астойдил харакат қилдик ва якунда керакли натижа қўлга киритилди.

- Билсангиз керак, бунгача қимматли очколарни бой бергандик. Шу боис қандай бўлмасин «Андижон»ни ютишимиз шарт эди. Ҳудди сўнгги жангга чиққандек тушдик. Ўйин қийин кечди. Мезбонлар ҳисобни очгач, ўйинни бироз сусайтириб юборгандек туюлди. Биз эса янада катта иштиёқ билан олдинга ташландик. «Андижон»ни ҳам ҳозирги эгаллаб турган ўрни хавас қилгудек эмас. Шунинг учун уларга ҳам ортга йўл йўқ эди. Очко жамғариш учун жиддий курашди. Аммо омад «Қизилқум»га кулиб боқди - дейди Ваҳобов.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика