RU

Последние новости

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  10 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Баҳрайн билан навбатдаги тўқнашув Новости

Баҳрайн билан навбатдаги тўқнашув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Манама шаҳрида Баҳрайнга қарши ўйинда майдонга тушади.

Терма жамоамиз шу кунга қадар Баҳрайн билан 10 марта тўқнаш келган. Дастлабки учрашув 2001 йил Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган. "Мердека кубоги" ўртоқлик турнири доирасида Владимир Сальков бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси арабларни 2:0 ҳисобида таслим қилган. Ўшанда Баҳодир Сейиткамолов 89 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасига гол урган. Ўша учрашувда майдонга тушган Анвар Солиев ва Леонид Кошелев ҳамон футбол ўйнашмоқда.



Баҳрайнга қарши кечган навбатдаги ўйинлар жамоамиз учун жуда ҳам аламли бўлган. 2004 йил Хитойда бўлиб ўтган Осиё Кубоги чорак финалида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Баҳрайн билан тўқнаш келган. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтларида 2:2 ҳисоби қайд этилган. Александр Гейнрих ва Владимир Шишелов биздан гол уришганди. Пенальтилар сериясида Евгений Сафонов Муҳаммад Жуманинг зарбасини қайтарганди. Бироқ Марат Бикмаев ва Леонид Кошелевнинг ноаниқ зарбалари туфайли жамоамиз мусобақани тарк этганди. Ўша ўйинда иштирок этган Сервер Жепаров ва Марат Бикмаев 8 октябрь куни Баҳрайнга қарши ўйнашлари мумкин.



2005 йил 3 сентябрь...Тошимицу Ёшида...Ёдингизга тушдими? Ҳа ўша аввал ўтказилиб кейинчалик ФИФА томонидан бекор қилинган ўйин Баҳрайнга қарши бўлиб ўтганди. Учрашувда Миржалол Қосимов ҳисобни очган, 39-дақиқада Сервер Жепаров пенальти тепиб ҳисобни 2:0 кўринишига келтирганди...Шу лаҳзада Ёшида футболчиларимиз жарима майдонига зарбадан аввал кириб кетишгани учун пенальтидан урилган голни бекор қилиб баҳрайнликлар эркин зарба беришларини кўрсатганди. Ўйин охиригача ўтказилган ва 1:0 ҳисоби қайд этилганди. Жамоамиз Манамага учиб борганида ФИФА ўйин натижаси бекор қилинганини ва Тошкентдаги баҳс бир ойдан сўнг бўлиб ўтиши ҳақида қарор чиқарганди. ФИФА ушбу ўйиннинг натижасини бекор қилгани учун ўзаро ўйинлар статистикага қўшилмайди.

Бир ойдан сўнг Тошкентда жамоалар яна ўйин ўтказишган. Бу сафар Талал Юсуф ҳисобни очган, Максим Шацких бунга жавоб берганди - 1:1. Баҳрайнда бўлиб ўтган жавоб учрашувида ҳисоб очилмаган ва араблар сафардаги гол эвазига қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олишганди. Мана шу икки ўйинда Ўзбекистонни англиялик Боб Хоугтон бошқарганди.



Баҳрайн билан ЖЧ-2010 саралашида ҳам икки бор тўқнаш келгандик. Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоамиз Милан Мачала устозлигидаги жамоани Тошкентда қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Ўша машҳур Маҳмуд Абдулраҳмоннинг 90+4-дақиқада жаримадан урган голи...ва Нестеровнинг аламли кўз ёшлари...

Манамадаги баҳсда ҳам битта гол урилган. Қизиғи уни ҳам Маҳмуд Абдулраҳмон Нестеров дарвозасига урганди - 1:0. Айнан ўша мағлубиятдан сўнг терма жамоамизнинг ЖАРдаги мундиалга бора олмаслиги ойдинлашганди.


Навбатдаги учта ўйин эса ўртоқлик учрашувлари доирасида бўлиб ўтган.

2011 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2010 йил октябрь ойида Манамада Баҳрайн билан ўртоқлик учрашувини ўтказган. Жамоамиз ўшанда ўз тарихида иккинчи бор бу жамоани таслим қилганди. Олим Навкаров, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов ва Максим Шацких томонидан урилган голларга араблар фақат икки бор жавоб бера олишганди холос - 2:4.

Бу жамоалар ўша йилнинг декабрь ойи сўнггида ҳам Дубайда ўзаро ўйин ўтказишган. Бугун ўз туғилган кунини нишонлаётган Александр Гейнрихнинг голига баҳрайнлик Салмон Иса сўнгги дақиқаларда жавоб берганди - 1:1.


Баҳрайнга қарши ўтган охирги ўйин 2014 йил октябрь ойига тўғри келади. Австралиядаги қитъа чемпионатига тайёргарлик доирасида Баҳрайн билан ўйнаганмиз. Учрашувда ҳисоб очилмай қолган - 0:0. Бу ўйинда жамоамизни Миржалол Қосимов бошқарганди.

Демак шу кунга қадар Ўзбекистон ва Баҳрайн жами 9 марта ўйнаган (битта ўйин натижаси бекор қилинган). Икки марта Ўзбекистон, икки марта Баҳрайн ғалаба қозонган. Қолган 5та учрашувда ғолиб номи аниқланмай қолган. Тўплар нисбати 10:8, устунлик Ўзбекистон томонида.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика