Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик"
02 апр 2022 17:35
Новости
Баҳодир Шаймардонов: "Дурангни эмас, ғалабани истаган эдик"
"Барча ўзбек халқини рамазон ойи билан табриклайман. Дурангни кутмаган эдик. Чунки уйда ўйнаяпмиз, ғалабани истагандик. Футболда ҳар доим сиз истаган нарса бўлавермайди. Йигитларга вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмаяпти. Шунинг ҳисобига кўп очколар йўқотяпмиз. Олдимизга мақсад қўйганмиз. Устига устак Про лигада янги жамоамиз. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. "Андижон" асосий голларни стандарт вазиятлардан урмоқда. Таркибида бўйдор футболчилар кўп. Шунга қараб тайёргарлик кўрдик. Рақибнинг ўйинига яхши баҳо бераман.
Жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг. Про лиганинг даражаси аввалгига қараганда юқори. Суперлигага тенглаштирсак ҳам бўлади. Ўйинга қадар бу тактикада майдонга чиқишни ўйламаган эдик. Рақибдан келиб чиқиб бўйдор ҳужумчини туширдик. Майдонимиз кубок ўйинларга тайёр бўлиши мумкин. Майсамиз ҳолати яхши. Ҳозир кенгайтириш ишлари кетмоқда",- дейди Баҳодир Шаймардонов
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии