RU

Последние новости

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  35 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  17 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  26 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз" Новости

Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"

Бироз олдин ЎФАнинг навбатдан ташқари сайлов конгрессида ташкилотга янги президент сайланди.

Унга кўра, Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Баҳодир Низомович Қурбонов ЎФА президенти сифатида ишга киришди. 


"Делегатларга менинг номзодимни ЎФА президентлигига лойиқ кўрганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Барчага маълумки, футбол Ўзбекистонда оммавий ва энг севимли спорт тури ҳисобланади. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда футболни ривожлантириш, янги даражага олиб чиқишга қаратилган кўплаб муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу эса ўз навбатида сўнгги йилларда футболимизда катта ўсишга туртки берди. ФИФА ва ОФК билан ҳамкорликда футболимиз инфратузилмасини яхшилаш, футбол билан шуғулланиш учун қулайликлар яратиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз халқаро майдонда ёрқин ғалабалар қайд этишмоқда. Ўтган йили футболимиз тарихида биринчи маротаба U-23 терма жамоамиз ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этди, U-20 терма жамоамиз Осиёда тенгсиз деб топилди. Ўсмирлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатида кучли саккизликдан жой олди. Бугунги кунда Ўзбекистон энг нуфузли футбол турнирлари мезбони сифатида эътироф этилмоқда. ФИФА Президенти Жанни Инфантино 2024 йил Ўзбекистон мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатини тарихдаги энг зўри сифатида баҳолади. Ўз навбатида менинг янги лавозимдаги вазифам мана шу ривожланишни давом эттирган ҳолда янада катта натижаларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишдан иборат. 

Умид қиламанки, футбол соҳасида фаолият юритаётган ҳар бир инсон давлатимиз раҳбарининг бераётган ишончини оқлаш, мухлислар кутаётган натижаларни қайд этиш учун ўз вазифаларига масъулият билан ёндошишади. Ҳурматли конгресс иштирокчилари мен президент сифатида бугундан айтаманки, ҳар бирларингизнинг билим, илмларингизга, ёрдамларингизга муҳтожман. Ўйлайманки, биз биргаликда бу масъулиятли вазифани амалга оширамиз. Олдимизда катта мақсадлар турибди. Миллий терма жамоамиз яқин вақт ичида Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг ҳал қилувчи баҳсларида иштирок этади. Мундиалда қатнашиш халқимизнинг азалий орзуси ҳисобланади. Мухлисларнинг ишончини қозониш, стадионларни ишқибозлар билан тўлдириш, футболда ҳалоллик, шаффофликни таъминлаш борасида катта вазифалар турибди. Ўйлайманки, футбол мутахассислари, ОАВ биргаликда ва ҳамжиҳатликда ишлаб мақсадимизга етамиз. Биринчи қадамларимиз футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз. Рақамлаштириш шаффофлик, ёш футболчиларни тарбиялаш, илмий нуқтаи назаридан кузатиш имконини беради. Яна бир бор конгресс иштирокчиларига раҳмат айтаман ва ишончларингни оқлаш учун барча имкониятимни ишга соламан",- дейди Баҳодир Қурбонов. 

Рейтинг: -19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика