Баҳодир Пардаев: “Клубдан-клубга сакраб юраверишга ўзим ҳам қаршиман”
26 мая 2020 11:25
Новости
Баҳодир Пардаев: “Клубдан-клубга сакраб юраверишга ўзим ҳам қаршиман”
Тажрибали ҳужумчи Баҳодир Пардаев жонли эфирдаги мулоқот давомида учинчи бор жамоага қайтгани ва футболчиларнинг тез-тез клуб алмаштиришларга ўз муносабатини билдирди.
“Бу жамоага қайтганимдан хурсандман. Таклиф қилган мураббийлар ҳусусан Вадим Абрамовга миннатдорчилик билдираман. Мен ўз уйимга қайтгандек бўлдим. Бир томондан ўзим ҳам хоҳладим. Клубдагилар менга бегона эмас. Шунинг учун қайтишга қарор қилдим. “Металлург” билан яхшиликча ва дўстона хайрлашдим. Бекобод жамоасининг мураббийлар штабига, мухлисларига миннатдорчилик билдираман.
Клубдан-клубга сакраб юраверишга ўзим қаршиман. Масалан, битта жамоада икки ёки уч йил, ўн йиллаб ўйнайдиган ўйинчилар бор. Ҳар ярим йил, бир йилда жамоа алмаштиравериш клубга мослашиб кетишга тўсқинлик қилади. Бир жамоада ўрин топиб кўп йил тўп тепишни маъқул деб биламан”,- дейди маҳоратли ҳужумчи.
Баҳодир Пардаев фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Насаф” “Бухоро”, “Пахтакор”, Жанубий Кореянинг “Пучон-1995”, “Қўқон-1912” клубларида тўп тепган.
Кечаги "Тезор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин:
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии