RU

Последние новости

12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  1 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди Новости

Баҳодир Насимовнинг голи Эрон пешқадамини мағлуб этди

Пайшанба куни Эронда мамлакат кубогининг чорак финал баҳсларидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.
Ушбу ўйинлар орасида энг кутилмаган натижа Эрон чемпионати пешқадами Табризнинг «Тракторисози» клубининг ўз майдонида «Падидеҳ» клубига мағлуб бўлгани бўлди. Шу куни ўзбекистонлик Баҳодир Насимов учрашув қаҳрамонига айланди.

Табриздаги муҳташам ўйингоҳда кечган баҳснинг 45-дақиқасида мезбонлар вакили Аҳмадзода ҳисобни очиб, «Тракторсози»ни бўлимни ғалаба билан якунлашига сабабчи бўлди, 1:0.

Бундай натижа меҳмонларни қониқтирмаслиги аниқ эди ва иккинчи бўлим бошида «Падидеҳ» мураббийлари Баҳодир Насимовни майдонга туширишди. Айнан Баҳодирнинг ўйинга қўшилиши якунда самара берди. Хусусан, ўйиннинг 80-дақиқасида Баҳодир Насимовни жарима майдонида «Тракторсози» ҳимоячилари қўполлик билан тўхтатиб қолишгани учун бош ҳакам пенальти белгилади ва унинг жамоадоши хорватиялик Игорь Прахич мувозанатни тиклади, 1:1. Ушбу гол асосий вақтда ғолибни аниқламади ва жамоалар қўшимча таймларни бошлашди.

Қўшимча таймларни ҳужумкорлик билан бошлаган меҳмонлар, 93-дақиқада Баҳодир Насимовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбаси билан ғалаба голини киритишди, 1:2. Бу унинг Эрондаги дебют голи эди.

Шиддатли курашларга бой ўтган баҳсда, кўпчилик учун кутилмаганда чемпионат пешқадами, кубок учун бош даъвогар «Тракторсози» клуби самарқандлик ҳужумчининг голи эвазига турнирни тарк этишга мажбур бўлди. «Падиҳеҳ» клуби эса ўз тарихида биринчи маротаба мамлакат кубоги яримфиналига йўл олди.

27 ноябрь (пайшанба)
Эрон Кубоги. Чоракфинал.
«Тракторсози» (Табриз) – «Падидеҳ» (Машҳад) – 1:2 (1:0, 1:1, 1:2)
Голлар:
Аҳмадзода 45 – Прахич (80, пен), Баҳодир Насимов 93.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика