RU

Последние новости

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

Баҳодир Насимов: “Легионер футболчи ҳар тарафлама кучли бўлиши керак” Новости

Баҳодир Насимов: “Легионер футболчи ҳар тарафлама кучли бўлиши керак”

Озарбайжоннинг “Нефтчи” ва Эроннинг “Падидеҳ” жамоаларида тўп тепган Баҳодир Насимов бу йил Тошкентнинг “Бунёдкор” таркибида тўп тепмоқда.

Насимов йил бошида “қалдирғочлар” билан 1 йиллик битимга имзо чеккан эди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси шу йил ўз ниҳиясига етади. Биз Баҳодир Насимов билан бу йилги чемпионат баҳслари ва  келажаги борасида суҳбатлашдик.

-  Бу йил олий лига баҳслари сиз учун қандай ўтди?
-  Албатта, бу йил чемпионтамиз яхши ўтди. Чемпион бўлиш учун учта жамоада ҳам имконият етарли эди. Мен қайси жамоада бўлмай ҳар сафар совринли ўринларни қўлга киритганман. Россия чемпионатида иштирок этувчи “Рубин” жамоасида ўйнаганимда мамлакат Суперкубокини қўлга киритганмиз. Ўзбекистон чемпионатида ҳам совринли ўринларни эгаллашни қилганман. Чемпионатимиз яхши ўтди, деб ўйлайман. Ростини айтаман, мусобақада бошқа жамоаларнинг ўйинларини кузатмайман. Мақсад, ўзимизнинг ўйинларимизда ғалаба қозониш. Биз ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. Афсуски, “Навбаҳор”га қарши учрашувда дуранг натижа қайд этиб, асосий рақобатчимиз бўлган “Локомотив” клубига чемпионликни топшириб қўйдик. Энди бор эътиборимизни кубок ўйинига қаратишимиз керак. Кубок баҳсининг илк учрашувида сафарда “Локомотив” жамоасига кичик ҳисобда имкониятни бой берган эдик. Насиб қилса, жавоб учрашувида йирикроқ ҳисобда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


-  Биламиз, сиз чет эл жамоаларида тўп тепгансиз. У ерда мухлислар стадионларга кўп ташриф буюришади. Бизнинг чемпионатимиздаги ўйинларга мухлислар ташрифи нима сабабдан камайиб кетди, деб ўйлайсиз?
-  Менимча, Тошкентдаги ўйинларда стадионларга мухлислар ташрифи бошқа жойларга қараганда камроқ. Биз “Бухоро”, “Қизилқум”,  “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоаларига қарши сафарда ўйин ўтказганимизда жуда ҳам кўп мухлислар учрашувни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюришади. Очиғини айтсам, аниқ сабабини билмайман.

-  “Бунёдкор” жамоаси билан тузган шартномангиз бу йил ўз ниҳоясига етади. Жамоада қоласизми ёки бошқа клублардан таклифлар борми?
-  Ростини айтсам, хориж жамоаларида тўп тепмоқчиман. Вариантлар йўқ эмас. Икки-учта вариантлар ҳам бор. Мавсумни якунлаб олайлик, қолганини ўйлаб кўрамиз.

-  Сир бўлмаса қайси клублардан таклифлар бўлмоқда?
-  Эрон, Озарбайжон, Малайзия ва яна бир нечта мамлакат чемпионатларидаги жамоалардан таклифлар бўлмоқда.

-  Ўзингиз ҳаракат қилган жамоалардан таклифлар бўляптими ёки бошқа жамоаларданми?
 -  Эрон чемпионатида бошқа жамоалардан, Озарбайжонда “Нефтчи”жамоасининг ҳозирги ҳолати яхши эмас. Унинг ўрнига бошқа клублардан таклифлар бор.

-  Озарбайжонда “Нефтчи” клубида ўйнаганингизда тўпурарлар қаторида бўлгансиз. Бу йил мамлакатимизда ўша сенсацияни такрорлай олмадингиз. Бу нима билан боғлиқ?
-  Мавсум аввалида яхши ўйнаётгандим. Жароҳат олганимдан сўнг бироз спорт формамни йўқотдим. Менимча, бунга жароҳатим ҳалал берди, деб ўйлайман. Аввал майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилардим. “Бунёдкор” таркибида ўйнаётганимда аввалига голлар ураётгандим. Айтиб ўтганимдек, жароҳат олганимдан сўнг спорт формамни тиклаб олиш бироз қийин бўлди.


-  Сиз легионер футболчи сифатида фаолият юритгансиз. Легионер футболчи маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлиш керак дейишади. Айтингчи, биздаги легионер футболчилар маҳаллий футболчилардан бир бош баланд, деб ўйлайсизми?
- Тўғри айтасиз, легионер футболчи бўлиб ўйнаётгандан кейин маҳаллий футболчидан бир бош баланд бўлиши керак. Бизда легионерлар орасида маҳаллий футболчилардан ҳам паст савиядагилари учраб туради. Биз учун  бундай легионерлар керак эмас. Легионер футболчи ҳар тарафлама кучли бўлиши керак. Улар маҳаллий футболчига қараганда кўпроқ маош олади. Легионер деган номи бор, лекин ўйини йўқ. Бу нарса биз учун нотўғри, деб ўйлайман. Ундан кўра ўзимизнинг маҳаллий футболчиларни майдонга туширган маъқулроқ. Мисол учун, бизда ўйнаётган Сато Минори, “Локомотив” таркибида Артур Геворкян, “Насаф”да Черан ва бошқа жамоаларда ўйнаётган савияли легионерлар чемпионатимиздаги клубларга анча яхши фоёдаси тегяпти. Савияли легионерлар қанчалик кўп бўлса чемпионат ҳам қизиқарли ўтади, деб ўйлайман.


-  Сиз ўйнаган жамоаларда мураббийлар сиздан қандай натижа талаб қилган?
-  Асосий таркиб билан машғулотлар якунига етганидан сўнг ўзимиз жисмоний тайёргарлик бўйича масъул бўлган мураббий билан қолиб машқларни бажарардик. Ўз устимизда кўпроқ ишлардик. Мендан кўпроқ гол уришимни талаб қилишарди. Шунинг учун ҳам майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилардим.

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика