RU

Последние новости

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  17 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  58 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман" Новости

Баҳодир Насимов: “Катта эҳтимол билан Қатарга кетаман"

Ўтган ҳафтада “Бунёдкор” футболчиси Сардор Рашидов Қатарнинг “Ал Жайиш” жамоаси билан уч йиллик шартнома тузиб қайтганидан хабарингиз бор.

Янги мавсумнинг ўзидаёқ Қатар юлдузлар лигасида Рашидовдан ташқари яна бошқа ҳамюртимиз ҳам пайдо бўлиши кутилмоқда. Гап Баҳодир Насимов ҳақида кетмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланган ушбу ҳужумчи бунга қадар Эрон Про лигасида “Падидеҳ” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мавсум якунига етгач футболчимизнинг эронликлар билан тузган шартномаси тугаганди. Натижада унга Қатарнинг “Ал Гарафа” жамоаси қизиқиш билан қарай бошлади. Шунингдек, ушбу мамлакатнинг яна бир клуби ҳам Насимовни ўз сафида кўришни истамоқда. Баҳодир билан боғланганимизда эса шундай деди:

-  Чиндан ҳам менга Қатар жамоаларидан яхши таклифлар бор. Бу билан агентим жиддий шуғулланяпти. Бугун ёки эртага расмий таклиф юбориши кутиляпти. Улар менга тайёр шартномани юборишмоқчи. Назаримда, шу кунларда ҳаммаси ҳал бўлади”.

Воқеалар ривожи тезлашаётгани кўриниб турибди. Афтидан у “Падидеҳ” жамоаси билан хайрлашган кўринади. Аммо улар ҳам футболчимиз билан ҳамкорликни яна давом эттириш ниятида эдилар. Лекин унга янада қизиқарли таклифлар келиб тушмоқда. Албатта, Насимов Эрон чемпионатида ёмон таассурот қолдиргани йўқ. Шу боис ҳам ҳужумчимизга бўлган қизиқиш ортиб боряпти. Унга таклиф билан чиқаётган жамоалар эса сизга ҳам қизиқ туюлаётгандир. Бу хусусида Насимовга мурожаат қилганимизда ундан қуйидаги жавобни олдик:  

- Мен учун энг яхши вариант сифатида қатарликларни айтган бўлардим. Музокаралардан шу нарса маълум бўляптики, кўпроқ Қатарга кетишим ойдинлашиб боряпти. Шунингдек, Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор. Дарвоқе, ўзимизни олий лигадан ҳам чақирувлар бўляпти. Лекин Қатарга кетишим 99 фоизга ҳал бўлиб қолди десам ҳам янглишмасам керак. Агентимнинг якуний жавобини кутиб ўтирибман. “Ал Гарафа” ҳам мен билан жиддий қизиқяпти. Шунингдек, яна бир жамоаси ҳам алоқага чиққан, деди – Баҳодир.

Шуни айтиш керакки, қатарликлар футболчимизнинг ўйинини анча пайтдан бери кузатиб келишаётганди. Ўз навбатида Баҳодирга ҳам Қатар чемпионати жуда қизиқ бўлиб кўринмоқда. Албатта, ҳали якуний қарорга келингани йўқ. Шунга қарамасдан, музокараларнинг охири ижобий кўриниш олиши кутилмоқда. Насимовнинг ўзи ҳам тез орада Қатарга йўл олишга тайёргарлик кўряпти. Демак, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

ФИРДАВСХОН 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика