RU

Последние новости

11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  1 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  15 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  4 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  46 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  83 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  137

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ” Новости

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 5-тур учрашувини Сеулда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Шиддатли баҳс олдидан Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Баҳодир Насимов вакилларимизга омад тилаб, уларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

“Кўпчилик Жанубий Кореяни кучли деб ўйлайди. Мухлисларнинг ёдида бўлса 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида корейслар билан тўқнаш келгандик.

“Осиё йўлбарслари” ўша баҳсда 90 дақиқа бизга қарши ҳеч нима қила олмаган эди. Ўзимизда ҳам бир-иккита хавфли вазиятлар бўлган эди. Улардан унумли фойдалана ололмагандик. Қўшимча вақтда улар ҳимоядаги хатойимиздан фойдаланиб дарвозамизни ишғол қилганди. Жанубий Корея эмас Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли ҳисобланади.


Корейсларнинг 3, 4 нафар футболчиси Европа жамоаларида тўп тепиши мумкин, бу билан уларнинг таркиби кучли дегани эмас. Жанубий Кореяда аввалгига қараганда айни дамда жамоавий ўйин йўқ.

Мисол учун, Исландия терма жамоасини олайлик, улар қандай натижа кўрсатишмоқда? Футболда номлар рол ўйнамайди. Футбол жамоавий ўйин спорт тури ҳисобланади. Вакилларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлан, майдонда 100 фоиз ўйин кўрсатда биз албатта бугун ғалаба қозонамиз.

Насиб қилса бугун вакилларимиз нохуш анъанага чек қўяди. Фақат ғалабани ўйласа дурангни ўзи келади. Агар дуранг натижани ўйласак мағлубиятга учрашимиз мумкин. Шунинг учун ҳам майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқиш керак. Насиб қилса Ўзбекистон юртимизга ғалаба билан қайтади. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз”, - дейди Баҳодир Насимов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика