RU

Последние новости

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  22 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди" Новости

Баҳодир Насимов: "Бугун футболчиларимиз фақат мухлислар учун ўйнайди"

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 учинчи саралаш гуруҳ босқичи доирасида Қатарга қарши майдонга тушади.

Ушбу учрашув олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Баҳодир Насимов ўз фикрларини билдирди.

“Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар устидан ғалаба қозонади. Бунга ишонаман. Бизни фақат ва фақат ютуқ қаноатлантиради. Сурия терма жамоасига қарши учрашувда учралган мағлубиятдан сўнг ўзларини оқлаш учун фақат ғалаба учун ҳаракат қилиш керак. Бугун футболчиларимиз мухлислар учун ўйнайди. “Бунёдкор” стадиони мухлислар билан тўлиб тошса керак, деб ўйлайман. Ишқибозлар бош жамоамизни қўллаб-қувватласа истаган натижамизга эришамиз. Сурияга қарши учрашувда рақиб жамоанинг барча футболчилари тинмай югуришди.

 

Бизнинг футболчилар эса 3-4 нафари ўйнаяпти қолгани югурмаяпти. Бундай ўйин билан ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам барча футболчилар бирдек жонини бериб майдонда тўп тепиши керак. Нотўғри фикр билдирган бўлсам барча мухлислардан узр сўрайман. Мен ҳам Европа футболини томоша қиламан, футболчилар ёмон ўйин кўрсатишса ҳақорат қиламан. Бу футбол. Шунинг учун ҳеч кимдан ҳафа бўлиш керак эмас. Футбол шундай спорт тури, кимдир ғалаба қозонади яна кимдир мағлуб бўлади. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман.”, - дейди “Ансан Гриннерс” жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика