RU

Последние новости

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  1 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  11 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  6 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида Новости

Баҳодир Аҳмедов Осиё чемпионатидаги рақибларимиз, Мендез билан эҳтимолий тўқнашув ҳамда таркиб ҳақида

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020га қуръа ташланганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайн, Хитой ва Индонезия терма жамоалари билан бирга "C" гуруҳидан жой олди. Қуръа ва гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида нима дея оласиз? Улар ҳақида етарлича маълумотларга эгамисиз?
- Рақиблар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз. Индонезия билан яқиндагина халқаро турнир доирасида ўйнагаб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандик. Япониялик мураббий яхши жамоа шакллантира олган. Уларга қарши осон ўйин бўлмайди. Хитой терма жамоасининг тайёргарлиги юқори даражада кетмоқда дея оламан. Ҳозир ҳам улар хорижда йиғин ўтказишмоқда. Уларда ҳам ўсиш бор. Баҳрайнни ҳам бўш жамоа демаган бўлардим.

- Индонезия ва Хитой ҳақида маълумот топиш муаммо эмас. Аммо, Баҳрайн терма жамоаси биз учун ҳозирча нотаниш.

- Баҳрайн терма жамоасининг ўйинларини топиб кўраяпмиз. Ўйинларининг видеоёзувларини топиш муаммо эмас. Лекин, рақиб ўйинини видеода кўриш бошқа, майдонда кўриш бошқа. Шунга қарамай, баҳрайнликларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганмоқдамиз.

- Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?
- Йигитларга ишонаман, насиб қилса бор кучимиз билан ҳаракат қилиб гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишга интиламиз.

- Агар гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқа олсак, чорак финалда катта эҳтимол билан Хосе Мария Пазос Мендез бошқарувидаги Таиланд билан тўқнаш келамиз. Бу тўқнашув ҳақида фикрингиз?
- Мендез билан олдин ҳам рақиб сифатида тўқнаш келганман. "Ардус" устози бўлган пайтимда Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида Мендез бошқарган "Чонбури Блувейв"га қарши ўйнаганмиз. Ўйин тенгма-тенг курашлар остида ўтган ва 2:2 ҳисоби қайд этилган. Лекин, ҳозирдан чорак финални эмас, олдин ўша чорак финалгача етиб олишни ўйлашимиз зарур.

- Қуръадан кейин жаноб Мендез билан гаплашмадингизми?
- Айнан қуръадан кейин ҳали гаплашганимизча йўқ. Лекин, у билан доимий мулоқотда бўлиб турамиз. Алоқаларимиз яхши. Ҳаётда дўстона муносабатлар сақланиб қолгани билан майдонда барибир рақибларга айланамиз.



- Айни пайтда терма жамоага номзод ўйинчилар орасида жароҳати борлар йўқми? Йиғинга чақирмоқчи бўлган футзалчилардан кўнглингиз тўқми?
- Ҳозирча ҳамма ўйинчилардан кўнглим тўқ, жароҳат олганлар йўқ. Бироқ, сўнгги йиғин олдидан нима бўлишини билиб бўлмайди. Чунки, ҳали ички чемпионат беллашувлари якунлангани йўқ. Камига, Ўзбекистон кубоги ҳам бор декабрь ойи охирида. Жароҳатлардан ҳеч ким кафолатланмаган. Муҳими, ҳеч ким жиддий жароҳат олиб қолмаса бўлгани.

- Осиё чемпионати саралаш баҳсларида қатнашган ўйинчилар асосий мусобақада ҳам терма жамоанинг асоси бўлишадими?
- Йиғинга камида 22-23 нафар футзалчини чақирамиз. Қитъа чемпионатига 14 кишилик таркиб юборилади. Ундан ўрин олиш учун ҳар бир ўйинчида имконият бўлади.

- Терма жамоада Рустам Умаровдан кейинги иккинчи дарвозабон бўлиш имконияти кимда юқорироқ? "Пахтакор"да Акмал Хазратқулов ҳамда Равшан Элибоев навбатма-навбат майдонга тушишмоқда. Уларнинг қай бирида имконият кўпроқ?
- Туркманистонда ўтадиган осиё чемпионатига айнан қайси дарвозабон кетишини январь ойидаги машғулотлар ва ўртоқлик ўйинларидан сўнг белгилаб оламиз. Жамоада ҳатто Рустам Умаровга ҳам жой кафолатланмаган. Ким ўша пайтда кучли бўлса, мусобақага ўша боради.

- Январь ойида кимлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказамиз?
- Бугунги кунда айни шу борада музокаралар олиб борилаяпти. Озарбайжон ва Қозоғистон терма жамоалари билан музокаралар давом этяпти.


Толибжон Қосимов суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика